$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент шаҳрида ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди

Фото: Мудофаа вазирлиги Фото: Мудофаа вазирлиги

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

«Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, уларнинг вақтни мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат-шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган», дейилади хабарда.

Ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:

  • Мирзо Улуғбек тумани — «Алишеробод» ва «Олимлар меҳалласи» (90-074-63-66, 91-773-02-42);
  • Миробод тумани — «Биродарлик» ва «Парвона» маҳаллалари (88-548-19-74, 97-293-80-30);
  • Яккасарой тумани — «Бобур» ва «Бошлиқ» маҳаллалари (99-817-79-56, 99-837-79-56);
  • Олмазор тумани — «Қуёш» ва «Шодиёна» маҳаллалари
  • (97-759-91-77, 97-749-92-46);
  • Янгиҳаёт тумани — «Навқирон» маҳалласи (77-019-22-19);
  • Учтепа тумани — «Кўҳна чўпонота» ва «Ватан» маҳаллалари
  • (00-244-42-29, 88-244-42-29);
  • Чилонзор тумани — «Шараф» маҳалласи (97-484-92-73);
  • Яшнобод тумани — «Жарбоши» ва «Широнобол» маҳаллалари
  • (99-494-95-14, 97-034-00-52);
  • Юнусобод тумани — «Отчопар И» ва «Посира» маҳаллалари
  • (97-463-08-75);
  • Шайхонтоҳур тумани — «Янги Белтепа» маҳалласи (97-345-09-82);
  • Сергели тумани — «Хонобод» ва «Садоқат» маҳаллари
  • (99-052-66-83, 99-324-73-06).


Теги :
Jamiyat