$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда уйларнинг ижара нархи бир ойда 50 фоизга ошди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда 2022-йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархи сентябрь ойига нисбатан ўртача 16,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Уйларни ижарага бериш хизматлари нархлари йил бошидан буён ўртача 20,9 фоизга ошгани кузатилган. Бу борада йиллик нисбатда ўсиш кўрсаткичи 24,2 фоизга етган. 

Октябр ойида энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилган — 51,6 фоиз. Энг паст ўсиш 1 фоиз билан Хоразм вилоятида кузатилган.

Бунга нима сабаб бўлмоқда? 

Россияда ҳарбий сафарбарлик эълон қилингандан сўнг 700 мингга яқин одам мамлакатни тарк этган. 

Ўзбекистонга ҳам 2022-йилнинг 9 ойи давомида 318 156 нафар Россия фуқароси кириб келган. Уларнинг 210 минг 902 нафарини эркаклар, 107 минг 254 нафарини аёллар ташкил қилади.

Ўзбекистонга кўчиб келган россияликларнинг катта қисми Тошкентдан квартира ижарага олмоқда. Бунинг ортидан ижара уйларига нисбатан талаб кескин ошиб кетди.