$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари амалга оширилади

Фото: Astera Фото: Astera

Янги йил байрами муносабати билан йўловчилар ташишни ташкил қилиш мақсадида 26 декабрдан 8 январгача Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида қўшимча 14 та «Афросиёб» электропоезди қатнови йўлга қўйилади.

Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида 26 декабрдан 8 январгача юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 14 та қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирлйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

767-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:06 — Тошкент 13:16

768-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабрдан Тошкент — Андижон — Тошкент, 17 декабрдан Тошкент — Термиз — Тошкент, 18 декабрдан Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинганди.