$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда ўқувчиларни ўғирлаб кетишга уриниш бўлгани рад этилди

Фото: Видеодан лавҳа Фото: Видеодан лавҳа

Пойтахтда мактабдан қайтаётган болаларни номаълум шахслар ўғирлаб кетмоқчи бўлгани айтилган видеохабар тарқалди. ИИВнинг аниқлик киритишича, хабарлар асоссиз. Болалар машинага муз бўлагини тепган, автомобилдаги ўқувчи эса уларни ички ишларга олиб боришини айтиб қўрқитган.

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўғирлаб кетилаётгани айтилган видеохабарлар тарқалди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, 1 февраль куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г. Б. ва С.Н. муз бўлагини тепган.

Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз, деб уларни оғзаки қўрқитган. Болалар бошқа бундай қилмаслигини айтиб, уйига кетган, — дейилади вазирлик баёнотида.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда болалар ота-онаси билан бирга. Автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ўқувчиларнинг ота-онаси билан эса ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Янгиҳаётда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилганидан сўнг ота-оналарга мурожаат қилганди. Бошқарма улардан фарзандларининг мактабга бориш-келишида ҳамроҳлик қилишни ҳамда доимо алоқада бўлишни сўраган.