$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

17 август Тошкентда “Шаҳар куни” этиб белгиланиши мумкин

17 август Тошкентда “Шаҳар куни” этиб белгиланиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари 17 августга яқин якшанба кунини Шаҳар куни деб ҳисоблашни ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф қиляпти. Бу ҳақида Жамоатчилик кенгаши Матбуот хизмати хабар берди. 

90 йил олдин, 1930 йил 17 августда Ўзбекистон пойтахти Самарқанддан Тошкентга ўтказилганди. Ўзбекистон Социалистик Республикаси Советлар марказий ижроия қўмитасининг Қарорига кўра, пойтахт алмашинишининг сабаби асосий пахта етиштириш ва саноат ҳудуди – Фарғона водийсига яқинлигини ҳисобга олган ҳолда, давлат бошқарувини оптимиллаштириш бўлган.

“Шаҳар кунини белгилаш ҳақида гап-сўзлар анчадан бери юради – Тошкент ҳануз ўз байрамига эга эмас. Биз эса, байрам санасини танлаш учун яхшигина важни топдик.

Таклиф этилаётган сана қатор сабабларга кўра оптимал ва байрам тадбирлари ўтказилиши учун қулай ҳисобланади”, дейилади хабарда.

Теги :
Jamiyat