$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент шаҳри аҳолисига қанча давлат тиббиёт муассасаси хизмат кўрсатаётганини биласизми?

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли:

  • 71 та оилавий поликлиника,
  • 12 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 
  • 38 та шифохона фаолият кўрсатмоқда.

Уларда:

  • 8,8 минг нафар шифокор,
  • 15 минг нафар ҳамшира иш билан банд.

Пойтахтда яшовчи 2,9 миллион нафар аҳолининг 2 миллион 204 минг нафари (71 фоизи) тиббиётнинг бирламчи тизимига, 171 минг нафари (5 фоиз) хусусий клиникаларга мурожаат қилади.

Бирламчи тиббиёт муассасаларига:

30 фоиз аҳоли — касалликлар бўйича,

45 фоиз аҳоли — профилактик кўрик,

25 фоиз аҳоли — тиббий маълумот ва маслаҳат учун мурожаат қилади.

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳридаги 12 та кўп тармоқли марказий поликлиникада “Онко-назорат” хоналари ташкил этилди.

Барча поликлиникаларда:

  • болалар бўлимлари,
  • кундузги шифохоналар,
  • "Аёллар маслаҳатхонаси",
  • эндокринолог, кардиолог ва шифокоролди кўрик хоналари,
  • замонавий физиотерапия бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди.

Пойтахтда тез тиббий ёрдам хизматининг вертикал тизими яратилди.

"103" хизмати учун 50 та замонавий "Форд" русумли "Тез ёрдам" машинаси харид қилинди.

Янгиҳаёт туманида тез тиббий ёрдам шохобчаси ишга туширилди.