$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тонгги дайжест: Янги кун учун энг муҳим хабарлар

12 7 тонг

Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Ўзбекистон Марказий банки октябр ойида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ – 11 тонна олтин сотди.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 6,87 млрд доллар қийматидаги олтин сотди. Бу ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга кўп. Шунингдек, 2022 йилда 4,1 млрд долларлик, 2021 йилда 4,1 млрд долларлик, 2020 йилда 5,8 млрд долларлик, 2019 йилда эса 4,9 млрд долларлик олтин сотилган.

Тошкент шаҳрининг бош режасини ишлаб чиқиш учун биринчи босқичда 40 миллиард сўм ажратилди

Халқ депутатлари шаҳар кенгаши 2023 йил 4 декабрда ушбу лойиҳани молиялаштиришни тасдиқлади. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 минг 720 гектар ер танлаб олинган. Биринчи босқичда 2,5 минг гектарда 100 минг аҳоли учун уй-жойлар ва инфратузилма объектлари қуриш режалаштирилган.  

Янги Тошкентда “ақлли” ва “боғ шаҳар” бўлиши назарда тутилмоқда. Маъмурий марказда давлат идоралари, Янги Ўзбекистон университети, кутубхона, Тарих музейи, маданият саройлари жойлашади. 

Шунингдек, шаҳарда ишбилармонлик ва инновация туманлари, таълим, тиббиёт ва туризм кластерлари бўлади.   

420 гектар майдонда марказий боғ, мавзелар орасида сунъий канал ва кўллар, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари бўйида сайилгоҳлар ташкил қилиниб, одамларнинг дам олиши учун сўлим шароитлар яратилади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу жойдан бошланади. 

Президент Конституция куни муносабати билан 334 нафар маҳкумни афв этди

Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Яндекс такси Стандарт тарифини тугатди.

Энди янги Spark, Nexia, эски Cobalt'лар Старт тарифидан фойдаланишга ўтказилди. Яьни нархлар ошди. Арзон статусидаги таксилар энди йўқ.

Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резидентига айланиб, қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлай бошлади. Бунинг ортидан компания ҳайдовчилардан оладиган хизмат комиссиясини 13 фоиздан 14,6 фоизга кўтарди.