$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тонгги дайжест: Янги кун учун энг муҳим хабарлар

12 6 dj

“Биз 400 йилга яқин уйқуга кетдик”

5 декабрь куни Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ), Туркий давлатлар географик кенгаши (ТДГК) ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (ЎзЖОКУ) ҳамкорлигида “Туркий халқлар тарихида Туркистоннинг ўрни” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

“Бобур, Алишер Навоий давридан кейин “Буюк ипак йўли” йўқ бўлди. Темурийлар давлатининг парчаланиши, аҳиллигимизнинг йўқолиши бизни ожиз қилди. Биз 300, балки 400 йилга яқин уйқуга кетдик. Бизда тараққиёт бўлмади, технологиялар бўлмади. Бу жуда катта фитналарга олиб келди. Буни ҳозирги Туркия, Усмонийлар империяси мисолида кўришимиз мумкин”, дейди ректор Шерзодхон Қудратхўжа.

Beeline компанияси Тошкентдаги бош офисини сотувга қўйди

Компания буни бош офиснинг “бошқа бинога кўчиши” билан изоҳлаган. Айни пайтда операторнинг Қоратош мавзесидаги уч қаватли алоқа маркази биноси ҳам сотувга қўйилган.

Конституция байрами муносабати билан дам олиш кунлари маълум қилинди

8 декабр – Конституция куни муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар 3 кун (жума, шанба, якшанба), ҳафтада 6 кун ишловчилар эса 2 кун (жума ва якшанба) дам олади. Бу йил ушбу сана муносабати билан қўшимча дам олишларини белгилаш ёки дам олиш кунларини кўчириш назарда тутилмаган.

Рейд давом этади: Тошкентда жиноятда гумонланаётган яна бир шахс қўлга олинди

“Бузрук” номи билан танилган Бузрук Бузруков қўлга олинди. У Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми билан айбланмоқда (Безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш).