$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тонгги дайжест: Янги кун учун энг муҳим хабарлар

12 5 тонг

Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиси

Германиянинг машҳур “Transfermarkt” портали Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари рейтингини тузди. Рейтингда 1-ўринни Тошкентнинг “Пахтакор” клуби аъзоси Одилжон Ҳамробеков банд этди. Манбага кўра, Ҳамробековнинг қиймати 1,2 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу борада 2-ўрин “Навбаҳор” етакчиси Остон Ўруновга насиб этди. Ўруновнинг трансфер нархи 1 миллион еврони ташкил қилади. Кучли учликни яна бир “Пахтакор” аъзоси Ҳожиакбар Алижонов якунлаб берган. Унинг нархи ҳам 1 миллион евро.

Контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди

1-курс ва ўқишини кўчиришга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 25-декабрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди. Маълумот учун, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин. 

Метан “заправка” ларга чекловлар қўйиш бошланди

Андижон вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг иш соатларига чекловлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа обектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Жуда совуқ ҳаво оқими кириб келади

11-12 декабр кунлари кечаси 7-10 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. 10-11 декабр кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кузатилиши, ёмғир қорга айланиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди

Қайд қилинишича, таътил 2023 йил 4 декабрдан бошланади. Давлат раҳбари президент лавозимидаги фаолияти даврида тўртинчи марта расман меҳнат таътилига чиқмоқда.

Lacetti ишлаб чиқариш бутунлай тўхтатилади

UzAuto Motors 2024 йилдан Lacetti-Gentra русумидаги автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу General Motors компаниясининг глобал савдо сиёсати билан изоҳланган.

Ўзбекистон аҳолисининг ярми ортиқча вазнга эга

18-64 ёшдаги аҳоли ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, уларнинг ярми оғир вазнли, 20 фоизи эса семиз экани аниқланди. 46 фоиз аҳолининг қонида холестерин миқдори ошган.