$
 12927.17
36.74
 14717.58
-3.29
 155.73
-0.31
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Тонгги дайжест: Янги кун учун энг муҳим хабарлар

12 4 тонг

Янги кунда сиз учун муҳим бўлган хабарлар талқинида:

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси БААда ҳам ўтади

Ўзбекистон ва БАА ички ишлар вазирлари икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Ҳужжат 2024 йилнинг 27 январидан кучга кириши белгиланган.

Чирчиқда Қозоғистондаги универститетнинг филиали очилади

Чирчиқ шаҳрида М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети нотижорат акциядорлик жамиятининг филиали ташкил этилади. Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб – иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш белгиланмоқда.

Қиличбоз йигитлар олтин медални қўлга киритди

Мусобақанинг сўнгги кунида жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унга кўра, турнирда ўзбекистонлик йигитлар олтин, қизлар эса бронза медали соҳибига айланишди. Йигитлар жамоаси ярим финалда БАА, финалда Словакия жамоаларини мағлубиятга учратишга эришди. Қизлар эса финал остонасида Руминияга имкониятни бой бериб, бронза медали учун баҳсда Қозоғистон жамоасини мағлуб қилди.

2024 йилда яна 200 та электробус келтирилади

2024 йилда ҳаракат таркибини 200 дона электробус билан янгилаш орқали зарарли моддалар миқдорини йиллик 4,6 минг тоннагача камайишига эришиш режалаштирилган.

Маълумот учун корхонанинг автобус саройи филиалларида 2 минг 17 дона ҳаракат таркиби мавжуд бўлиб, шундан 672 донаси дизел ёқилғисида (33 фоиз), 1 минг 20 донаси табиий газ ёқилғисида (50 фоиз), 324 донаси электр энергиясида (17 фоиз) ҳаракатланади. 2022-2023 йилларда сотиб олинган автобусларнинг 58,7 фоизи сиқилган табиий газда, 21,4 фоизи электр энергиясида ҳаракатланади. Натижада, ҳаракат таркибининг ўзидан чиқадиган зарарли моддалар миқдори 2022 йилда 5,1 минг тоннани, 2023 йилда 4,8 минг тоннани ташкил этган.

Ўзбекистондаги х-бетчилар ютуқ пулларини олишолмайди

Пул ўтказмаларида маблағларни олувчи томонидан қимор ўйинлари ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти ҳақида маълумотлар мавжуд бўлганда, тижорат банклари томонидан банк картаси ёрдамида Ўзбекистон ташқарисида жойлашган маблағларни қабул қилувчига трансчегаравий ўтказиш тақиқланади