$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тонгги дайжест: Янги кун учун энг муҳим хабарлар

1 dek tong

Жаҳон банки Ўзбекистонда IT-таълим ва касбларни ривожлантириш учун 50 млн доллар ажратади

Лойиҳа ҳукуматнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги минглаб ёшларнинг рақамли кўникмаларга ўқитиш ва ахборот технологияларига асосланган хизматлар (ITES) соҳасида ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистонда ITES хизматлари экспорти 2017 йилдаги 600 минг доллардан 2022 йилга келиб 140 миллион долларгача сезиларли даражада ошди, бу билан бир вақтда ахборот технологиялари (IT) соҳасида компаниялар сони ва юқори маошли иш ўринларининг ўсиши кузатилди. Ушбу ижобий ўсишга қарамай, ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) савдоси секторининг мамлакат ялпи ички маҳсулотига қўшган ҳиссаси 2022 йилда 1,9 фоизни ташкил этди, дейилади хабарда.

UzAuto Motors шартнома беришнинг тўлиқ онлайн шаклига ўтади

Онлайн сотув бўйича амалга оширилаётган ишларнинг якунланиши ва онлайн савдога тўлиқ ўтиш вақтини "UzAuto Motors" ўзининг барча расмий каналларида қўшимча равишда эълон қилади. Айни пайтда харидорлар "UzAutoSavdo" иловасини (IOS/Андроид) ўрнатишлари ва кейинги автомобил харидлари учун "UzAuto Motors" савдо тизимида (savdo.uzavtosanoat.uz) рўйхатдан ўтишлари мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, автомобилни онлайн харид қилиш бўйича шартнома тузиш учун мижозлар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:

1. OneID тизимидан рўйхатдан ўтиш;

2. Телефонга "UzAutoSavdo" иловасини юклаб олиш (IOS/Android), savdo.uzavtosanoat.uz сайтига кириши керак;

3. OneID'даги парол ёки логин ёрдамида сайт/иловадан рўйхатдан ўтиш;

4. Автомобил модели, ранги ва комплектацияси ҳамда маъқул келган дилерлик марказини танлаган ҳолда, шартнома тузиш керак бўлади.

Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон беш поғонага юқорилади

Халқаро футбол ассоциацияси (FIFA) миллий терма жамоаларнинг рейтинги эълон қилди. Янгиланган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 68-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Президенти Дубайга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён'нинг таклифига биноан амалий ташриф билан Дубай шаҳрига келди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни БАА энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий кутиб олди. 1 декабрь куни давлатимиз раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича конференциясида иштирок этади ҳамда ушбу глобал саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.