$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тонгги дайжест: Янги кун учун энг муҳим хабарлар

30 tong

Хориждаги юртдошларимизнинг пуллари ундирилди

Хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг 1710 нафарини иш берувчи томонидан тўланмаётган иш ҳақи, 98 нафарини эса компенсация тўловлари шаклидаги жами 1 млн 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ундириб берилган.

“Суюнчи пули” олиш тартиби ва миқдори маълум қилинди

Пенсия жамғармаси туғруқхона ахборот тизимига киритилган чақалоқ ва ота-она никоҳи ҳақидаги маълумотларни электрон шаклда олиб, “суюнчи” нафақасини автоматик тайинлайди. Боланинг отаси ёки онаси Пенсия жамғармасига мурожаат қилмасдан тўғридан тўғри Халқ банкининг исталган филиалидан “суюнчи пули”ни олиши мумкин.

Ҳозирда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа миқдори 688 минг 940 сўм.

Икки ОТМ шаҳар марказидан кўчирилиши мумкин.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти бирлаштирилиши ҳамда Сергели туманига кўчирилади. Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати бу бўйича лойиҳа ҳам тайёрланганини билдирди.

Сўнгги икки йилда автобуслар сони икки баробарга ошди

Таҳлилларга кўра, битта енгил автотранспорт воситасида бир кунда ўртача 4,3 та йўловчи, битта автобусда эса ўртача 580 та йўловчи ташилмоқда (автобуснинг енгил автотранспортга нисбатан самарадорлиги 135 баробар).

Сўнгги 2 йилда автобуслар сони 2 баробарга (1 959 та), ҳаракат таркибининг ўртача сиғими эса 74 фоизга (155 минг нафар йўловчи) ошди. 

Кунлик йўловчи оқими 1,7 бараварга кўпайиб, 1 млн. нафарга етди (илгари кунига 650 минг йўловчи ташилган).

Пойтахтга кириб келадиган аҳолининг шаҳар марказига етиб бориш вақти 45 дақиқадан 30 дақиқагача қисқарди (кунига пойтахтга 900 мингдан ортиқ аҳоли жамоат транспортида кириб келади).