$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қатарда Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” Ҳаракати ўртасидаги музокаралар бошланди

Бугун Доҳа шаҳрида (Қатар) Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” Ҳаракати ўртасида афғонлараро музокаралар бошланди. Маълумки Ўзбекистон томони ҳам бу каби тинчлик музокараларининг асосий ташаббускорларидан бири ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон Ҳукумати ва “Толибон” Ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошланганини олқишлашини билдирди.

“Умид қиламизки, афғонлараро мулоқот ўт очишни барқарор тўхтатишга олиб келади ва натижада мамлакатда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш учун зарур шарт-шароитларни яратади.

Ўзбекистон “сиёсий жараёнлар фақат афғонлар томонидан ва Афғонистон халқи раҳбарлигида олиб борилиши лозим”, деган асосий тамойилга содиқ қолади.

Ўзбекистон Республикаси томонларнинг миллий ярашувга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва интилишларини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлайди ҳамда дўст Афғонистон халқига барқарор ва фаровон давлат барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади”, дейилади вазирлик баёнотида.