$
 12344.61
-82.22
 14501.21
-65.52
 149.70
2.74
weather
+26
Кечаси   +14°

Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбеклар юзасидан Ўзбекистон ТИВ ахборот берди

қозоқ чегара

Ташқи ишлар вазирлиги “Жибек Жоли – Ғишт Кўприк” чегара постида йиғилган Ўзбекистон фуқаролари юзасидан ахборот берди. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, ҳозирги кунда “Жибек Жоли – Ғишт Кўприк” назорат-ўтказиш пункти яқинида 3000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг тўпланган.

Бош консулхона ходимлари назорат-ўтказиш пунктида бўлиб туришибди, ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатилган, маҳаллий ўзбеклар билан биргаликда иссиқ овқат ва бошқа ёрдамлар ташкил қилинмоқда, вазият умумий назоратга олинган, дейилмоқда.

1 июлдан буён касаллар, қариялар, ҳомиладорлар ва ёш болали аёллардан иборат 2700 дан ортиқ фуқаролар Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтди.

“Техник сабабларга кўра, сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилди”, – дейилади ТИВ ахборотида.

“Жибек Жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар кўриб чиқилмоқда.