$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

53 нафар афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ҳудудига кирган – Ўзбекистон ТИВ

53 нафар афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ҳудудига кирган – Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги сиёсий вазият юзасидан расмий баёнотини эълон қилди.

Унда қайд этилишича, «Ўзбекистон Афғонистондаги, жумладан, чегарадош шимолий вилоятлардаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда.

Қўшни мамлакатда зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотмоқда.

Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирамиз», — дейилади хабарда.

Шунингдек, баёнотда 23 июн куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига ўтгани айтилади.

Ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилгач, улар ўз ватанига қайтариб юборилган.