$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Афғонлараро музокараларнинг кейинги раундига Самарқанд мезбонлик қилиши мумкин

Афғонлараро музокараларнинг кейинги раундига Самарқанд мезбонлик қилиши мумкин

Ўзбекистон афғонлараро музокараларнинг навбатдаги раундларидан бирини Самарқандда ўтказиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақида 2020 йилнинг 9 сентябрь куни бўлиб ўтган “Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон” уч томонлама ҳамкорлик механизмининг Сиёсат бўйича қуйи қўмитаси биринчи йиғилишида маълум қилинди.

Делегатсияларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков, АҚШ Давлат котибининг Афғонистон бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ненси Жексон, Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвайс Нааб раҳбарлик қилди.

Тадбир давомида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва бу жараёнда Ўзбекистоннинг ўрни, томонлар ўртасида сиёсий мулоқотни кучайтириш, инсон ҳуқуқлари, диний эркинлик ва одам савдоси йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув иштирокчилари афғонлараро музокараларнинг биринчи доирасини Доҳа шаҳрида (Қатар) ўтказиш тўғрисидаги қарорни мамнуният билан қўллаб-қувватладилар. Ўзбекистон томони музокараларнинг кейинги босқичларидан бирини Самарқанд шаҳрида ўтказишга тайёрлигини билдирди.