$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Чет тилларини яхши ўзлаштирган мактабларга 0,5 млрд сўмгача мукофот берилади

Чет тилларини яхши ўзлаштирган мактабларга 0,5 млрд сўмгача мукофот берилади

Жорий йилдан бошлаб чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Uz24 мухбири.

Яхши кўрсаткичга эга мактабларни саралашда мактаблар ўртасида туман, шаҳар, вилоят ва республика даражасида мусобақалар ўтказилади.

Бунда туман ва шаҳар босқичида 1-ўринни олган мактаб 100 миллион сўм, 2-ўрин – 75 миллион сўм, 3-ўрин – 50 миллион сўмдан мукофотланади.

Вилоят босқичида 1-ўрин – 250 миллион сўм, 2-ўрин – 200 миллион сўм, 3-ўрин – 150 миллион сўмдан тақдирланади.

Республикадаги энг яхши мактаб 500 миллион сўм, 2-ўриндаги – 400 миллион сўм, 3- ўриндаги – 300 миллион сўмдан рағбатлантирилади.

Бундан ташқари, ушбу мактабларнинг директорлари ва чет тили фани ўқитувчилари давлат мукофотларига ҳам тавсия этилади.

Давлат раҳбари ушбу тизимни жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлшга бир ой муддат берди.

Шунингдек, Президент Республикада чет тиллари нодавлат ўқув марказларининг асосий қисми Тошкент шаҳрида жойлашганига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

“Шунинг учун, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 1 июлдан бошлаб, қишлоқ туманларида 5 тадан чет тилларига ўқитиш нодавлат ўқув марказларини ташкил этиш бўйича танлов эълон қилсин”, – дея топшириқ берди Шавкат Мирзиёев.

Теги :
Jamiyat