$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Болалар тиббиёт марказини кўкаламзорлаштириш билан Тошкент ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига боғлиқ компания шуғуллангани маълум бўлди

Болалар тиббиёт марказини кўкаламзорлаштириш билан Тошкент ободонлаштириш бошқармаси бошлиғига боғлиқ компания шуғуллангани маълум бўлди

Яшнобод туманидаги Болалар миллий тиббиёт маркази ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан шуғулланган Green Zone of World қўшма корхонаси ўз хизмати учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 4,5 миллиард сўм олад. “Gazeta.uz”нинг хабар қилишича, бу ҳақда Давлат харидлари порталида ва 28 сентябрдаги шартномада келтирилган.

Ушбу тиббиёт маркази 20 май куни очилган ва шу куннинг ўзида у ерда президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 130 миллион долларни ташкил этиб, марказ “Baum” корпорациясининг лойиҳаси асосида, Жанубий Корея кўмагида қурилган.

Green Zone of World'нинг иши 29 минг квадрат метр ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришдан, хусусан, 522 та дарахт, 15,1 мингдан ортиқ бута, 12 мингта мавсумий гуллар экиш ва 28,8 минг квадрат метрга газон ётқизишдан иборат бўлган.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 400 миллион сўм устав капиталига эга Green Zone of World 2019 йилнинг 15 майида рўйхатдан ўтказилган. Компания кўп йиллик экинларни етиштириш билан шуғулланади. Унинг раҳбари сифати Aбдулла Закиров, муассиси эса — AKCAN SAVAS ва Санжар Умматов (улуши 50 фоиздан) дея кўрсатилган.

Санжар Умматов Тошкент шаҳри ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ҳисобланади. У мазкур ҳолат бўйича йўлланган сўровга изоҳ бермаган.

Ҳужжатларда таъкидланишича, Green Zone of World Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарши суд даъвосини киритган. Унда компания Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмаси ва Болалар миллий тиббиёт марказими режалаштирилган вақтда топшириш учун 4,5 миллиард сўмлик ишларни амалга оширгани қайд этилган. Вазирлик эса амалга оширилган ишни молиялаштирмагани сабаб корхона даъво билан Тошкент туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган.

Суднинг 20 майдаги қарори билан низо мавзуси бўйича мустақил талабларни талаб қилиш учун Молия вазирлиги ва Ғазначилик бошқармаси учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.

Суд жараёни вақтида даъвогарнинг вакили шикоятда келтирилган арзларни қўллаб-қувватлаган ва Болалар миллий тиббиёт марказининг очилиши 19 мартга режалаштирилгани ва компания уни ўз вақтида бажариш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг оғзаки кўрсатмасига биноан 4,5 миллиард сўмлик ишларни амалга оширганини маълум қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили даъвогарнинг важларига эътироз билдирмаган ва тадбиркор ростдан ҳам ишларни шартнома тузмасдан амалга оширганини тасдиқлаган. Даъвогарнинг даъвосида келтирилган иш ҳажми бажарилган, бироқ молиялаштиришнинг йўқлиги сабаб шартнома ўз вақтида тузилмаган.

Ишни кўриб чиққан суд 5 июнь куни компаниянинг даъвосини ижобий ҳал этган ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига амалга оширилган ишлар бўйича Green Zone of World билан шартнома имзолаш мажбуриятини юклаган. Молиялаштириш жадвалига кўра, вазирлик сентябрда 675 миллион сўм тўлаган, октябрда компания яна 1,8 миллиард сўм, ноябрда ҳам 1,8 миллиард сўм ўтказишни режалаштирилмоқда. Қолган 191,2 миллион сўм 2021 йилда ўтказилади.