$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони имзоланди. Ҳужжат матни Президент матбуот хизматида эълон қилинди.

Қайд этилишича, мамлакатда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг татбиқ этиш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланган:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдумавлонова Насиба Абдуқодировна - Тошкент вилояти 2-руҳий касалликлар шифохонасининг аёллар бўлими мудири;

Авезов Давлат Қурбанбаевич - Тиббиёт бош бошқармасининг 1-марказий клиник шифохонаси шошилинч кардиология бўлими мудири;

Мўминов Хусанбой Нажимидинович - Олтинкўл тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими болалар анестезиолог-реаниматологи, Андижон вилояти;

Абдуҳакимов Шосаид - Қоракўл туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи психиатри, Бухоро вилояти;

Мухамедова Машкура - Республика қон қуйиш марказининг қон ва унинг компонентларини тайёрлаш бўлими трансфузиологи;

Усманов Рустам Музаффарович - Тошкент шаҳридаги 3-юқумли касалликлар клиник шифохонаси анестезиолог-реаниматологи;

Хидиров Абдурасул Нурбаевич - Шаҳрисабз тумани тиббиёт бирлашмаси терапевти, Қашқадарё вилояти;

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Хакимова Зулфия Хурматовна - Тошкент туманидаги «Н.Боймуҳамедов» қишлоқ врачлик пункти мудири, Тошкент вилояти;

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Абдуллаева Дилором - Ғаллаорол туманидаги 10-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири, Жиззах вилояти;

Абдухоликова Тухтапошшо Нурматовна - Мингбулоқ туманидаги «Қўғаликўл» оилавий шифокорлик пункти катта ҳамшираси, Наманган вилояти;

Ачилова Гулзора Сайидмурадовна - «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасасининг тиббий-санитария бўлими болалар юқумли касалликлар бўлинмаси мудири, Навоий вилояти;

Жумабаева Гулмира Уразимбетовна - Қўнғирот туманидаги 70-оилавий поликлиникаси мудири, Қорақалпоғистон Республикаси;

Кахарова Дилором - Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неонатология бўлими шифокори;

Рустамова Дилбара Урушовна - Боёвут туманидаги 7-оилавий поликлиникаси мудири, Сирдарё вилояти;

Юсупова Мехрибон Қадамовна - Қўшкўпир туманидаги 23-оилавий поликлиникаси мудири, Хоразм вилояти;

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Айтеков Бакир Шукирлаевич - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон филиали реанимация бўлими шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси;

Алимов Данияр Анварович - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори;

Алимова Ашира Ураловна - Сирдарё туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи психиатри, Сирдарё вилояти;

Алихожаева Назорат Арипходжаевна - Фурқат туманидаги «Ингичка» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Фарғона вилояти;

Арипова Матлуба Нартураевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сурхондарё филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори, Сурхондарё вилояти;

Бустонова Гулшода Аширалиевна - Учқудуқ тумани кўп тармоқли поликлиникаси дерматовенерологи, Навоий вилояти;

Икрамова Ирода Ташходжаевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиали катта ҳамшираси;

Мадаминов Алишер Аскарович - Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими травматологи, Қорақалпоғистон Республикаси;

Норкузиев Шерали Сафаралиевич - Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг ангиохирургия ва трансплантация бўлими мудири;

Одилова Жамила Киямовна - Қашқадарё вилояти перинатал марказининг реанимация бўлими ҳамшираси;

Рўзметова Хаитжон Қаландаровна - Боғот тумани тиббиёт бирлашмаси терапевти, Хоразм вилояти;

Рустамов Бахромкул Суюнович - Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими инфекционисти, Жиззах вилояти;

Султанова Дилбар Хамидуллаевна - Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказининг функционал диагностика бўлими шифокори;

Суюмов Азамат Сайфуллаевич - Академик V.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг қон томир хирургияси ва буйрак трансплантацияси бўлими жарроҳи;

Хафизова Тухтахон Яхяевна - Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг гастроэнтерология бўлими шифокори;

Хўжамбердиев Абдусалом Убайдуллаевич - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган филиали юрак-қон томир хирургияси бўлими мудири, Наманган вилояти;

Шаробиддинов Фахриддин Ривожиддинович - Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими «Шаханд» шохобчаси шифокори, Наманган вилояти;

Юлдашев Абдулазиз Абдумаликович - Тошкент шаҳридаги 1-болалар клиник шифохонасининг реанимация бўлими анестезиолог-реаниматологи;

Якубов Одилжон Назирович - Андижон туманидаги «Ҳақиқат» оилавий шифокорлик пункти катта фелдшери, Андижон вилояти;

«Дўстлик» ордени билан

Азизова Дилбар Басатовна - Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неонатология бўлими шифокори;

Аллазов Феруз Ниязович - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиали патоморфология бўлими мудири, Самарқанд вилояти;

Димитрова Татяна Ивановна - У.Қурбонов номидаги Республика болалар руҳий-асаб шифохонаси катта ҳамшираси;

Искандарова Сайёрахон Муталибовна - Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасининг қон қуйиш бўлими ҳамшираси, Фарғона вилояти;

Каипов Сапарбай Уразбаевич - Чимбой тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи, Қорақалпоғистон Республикаси;

Прудскова Татяна Николаевна - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали терапия бўлими кардиологи, Жиззах вилояти;

Хайматов Йўлчивой Ёрматович - Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлими мудири, Тошкент вилояти;

Шарапов Сайпулла Эркаевич - Миришкор туманидаги «Чандир» қишлоқ шифохонаси бош шифокори, Қашқадарё вилояти;

Югай Игорь Александрович - Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази нейрохирурги;

Юсупова Батес Аденбаевна - Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси болалар аллергоневрология бўлими кичик тиббий ходими;

«Соғлом турмуш» медали билан

Ашурова Манзурахон Джалолдиновна - Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг овқатланиш, болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси мудири, Фарғона вилояти;

Жалилов Шукуриллажон Худойбердиевич - Андижон шаҳридаги Соғлом турмуш масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти;

«Шуҳрат» медали билан

Абдиев Кадам Атабаевич - Урганч тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими фелдшери, Хоразм вилояти;

Журалиев Музаффар Журалиевич - Болалар миллий тиббиёт марказининг кардиология бўлими шифокори;

Каримов Журабек Сунатуллоевич - Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг диагностика бўлими шифокор-сурдологи;

Муйдинов Жавлонбек Иброхимович - Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиохирургия бўлими мудири;

Муртазаев Жасур Бобоназарович - Қарши шаҳридаги «Невромед шифо маскани» хусусий клиникаси раҳбари, Қашқадарё вилояти;

Мухаммадиева Лазиза Яркуловна - Олмазор тумани тиббиёт бирлашмасининг туманлараро фтизиатрия диспансери фтизиатри, Тошкент шаҳри;

Насриева Дилафрўз Савриддиновна - Вобкент туманидаги «Д.Бобоқулов» оилавий шифокорлик пункти мудири, Бухоро вилояти;

Нуруллаев Нисбатулло Насруллоевич - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиали кардиотерапевтик реанимация бўлими мудири, Сирдарё вилояти;

Рахимов Шерзодбек Алишерович - Андижон туманидаги Малика лабораториэс масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти;

Рахманова Дилбар Ибрагимовна - Республика махсус 1-Зангиота шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими шифокори;

Абдусаматов Шовкат Абдумухторович - Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Фарғона вилояти;

Авазов Равшонбек Наримович - Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Хоразм вилояти;

Ишмухамедов Хасан Тишабаевич - Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ҳайдовчиси;

Камалов Косимбет Жамалович - Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Қорақалпоғистон Республикаси;

Қосимов Исомиддин Масақулович - Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Навоий вилояти;

Набиев Абдумалик Муйдинович - Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Наманган вилояти;

Назаров Ариф Бекназарович - Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Сирдарё вилояти;

Назаров Панжи Холлиевич - Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Қашқадарё вилояти;

Рахматов Шухрат Хошимович - Зангиота тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Тошкент вилояти;

Ўринов Ёқубжон Жўраевич - Қоракўл тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Бухоро вилояти;

Хамидкулов Бахром Саидович - Шароф Рашидов тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Жиззах вилояти;

Шарипов Рустам Абдурахимович - Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасининг «Дарбанд» ҳудудий тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Сурхондарё вилояти;

Эгамназаров Шокир Нормуротович - Пахтачи тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Самарқанд вилояти;

Юсупов Баходир Темирович - Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси, Андижон вилояти;

Тўймуродов Зафар Мардиевич - Қўшрабод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг санитария-гигиена лабораторияси шифокор-лаборанти, Самарқанд вилояти;

Холбоев Улуғбек Бобоярович - Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг нейрохирургия бўлими мудири;

Хушвақтов Ўткир Шоназарович - Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг жарроҳлик бўлими мудири.