$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Тез ёрдам” ходимларини калтаклаган йигит 2 йилга озодликдан маҳрум этилди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Аввалроқ Тошкент шаҳрида фуқаро тез ёрдам ходимларини калтаклаб, машинасига зарар етказгани ҳақида хабар берилган эди. У икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. 

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Миробод туманида соат 19:00 лар атрофида 30 ёшли номаълум эркак кишида “Қон кетиши (хушсиз)” сабаби билан йўловчи фуқаро томонидан тез тиббий ёрдам хизматига чақирув келиб тушган.

“Тез ёрдам” ходимлари манзилга келганида, 22 ёшли фуқаро М.А. кўчада ён-атрофдаги кишиларга тажовуз қилаётгани маълум бўлган. “103” кўчма бригадаси унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмоқчи бўлганда, фуқаро шифокорларга куч ишлатган. Шинингдек, “Тез ёрдам” автомашинасига жиддий зарар етказган.

Қайд этилишича, судланувчи томонидан тез тиббий ёрдам автомашинасига жами 4 млн 392 минг 740 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

“Жуда кўп ичиб юборганлигим учун бўлган ҳолатни аниқ эслолмайман. Ҳозирда қилган ишимдан пушаймонман”, дейди айбланувчи.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. У 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Теги :
Jamiyat