$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Техник сув тайёрлаш тизими назоратдан ўтказилди

“Иссиқлик электр стансиялари” АЖ электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарида сувни белгиланган меъёр талаблари асосида тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга.

Шу боис мазкур тизим доимий назорат қилиб борилади. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Тахиатош ИЕСда бўлиб ўтди.

Корхонанинг буғ-газ қурилмлари цехига қарашли техник сув етказиб бериш таъминоти тизимида навбатдаги кўрик ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, цех мутахассислари томонидан сув етказиб беришда қўлланиладиган насос ва қурилмаларда аниқланган айрим носозликлар бартараф қилиниб, двигател подшипниклари мойини янгилаш ишлари бажарилди.

Ушбу ишлардан кўзланган асосий мақсад – электр энергияси ишлаб чиқариш қурилмаларига сифатли сув тайёрлаб бериш ҳамда ускуналарнинг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлашдир, - дейди буғ-газ қурилмалари цехи бошлиғи Анвар Сапарбаев.

Маълумот ўрнида, техник сув кимё цехи томонидан белгиланган норма асосида қайта тайёрланиб, буғ-қозонларига етказиб берилади ҳамда буғга айлантирилади ва электр энергияси ҳосил қилинади.

Реклама