$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тест синовлари сентябрда ўтказилади

тест

2020 йилги тест синовлари сентябрь ойи бошида ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди.

Маълум қилинишича, август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлаш тшлари амалга оширилади, сентябр ойи бошида эса тест синовларини ўтказиш режалаштирилган.

Стадионларда кузатув камералари бўлиб, ҳар бир абитуриент ва кузатувчиларнинг ҳар бир ҳатти ҳаракати суратга олинади ва телевидение орқали бериб борилади.

Имтиҳонларни назорат қилиш жараёнига Давлат тест маркази, имтиҳон топшириладиган объект ҳудудига кириш жараёни учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жавобгар бўлади.

Айни пайтда АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Ўктам Саломовнинг сўзларига кўра, тест синовлари 2 сентябдан бошланиб, 14 кун давом этади. Имтиҳон натижалари, аввалгидек тест синови эртасига абитуриентнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 август куни Шавкат Мирзиёев бошчилигида олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтган ва унда бу йилги тест синовларини стадионларда ўтказиш бўйича топшириқ берилганди.

Маълумот учун, Бу йил 91 та ОТМга бакалавриат йўналиши бўйича 1 миллион 484 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 39 фоиз кўп. Битта ўринга 10,6 та талабгор тўғри келмоқда.

Магистратура йўналишида 72 та таълим даргоҳига 78 минг 720 нафар ёки ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп ҳужжат топширилган. Умуман, қабул квоталари 2016 йилгига нисбатан 3 маротаба ортган.