$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

UzAuto Ўзбекистонга Tesla’нинг асосий рақобатчиси BYDни жалб қилишга муваффақ бўлди

Tesla

Бутун Ўзбекистон автомобилсозлиги учун муҳим воқеа – Хитойдаги энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчи компания BYD Auto Industry Co., Ltd. ва «Ўзавтосаноат» ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Машҳур «Tesla»нинг асосий рақобатчиси Ўзбекистонда UzAuto билан ҳамкорликда автомобиллар ишлаб чиқариш истагини билдирди – буни Ўзбекистон автосаноати учун эътироф сифатида қабул қилиш мумкин. Зеро, юксак технологик, кадрлар ва илмий салоҳиятга эга бўлмаган ҳамкор билан биргаликда иш қилишга деярли ҳеч бир автомобил ишлаб чиқарувчи рози бўлмайди.

Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистондаги янги энергия манбаларига асосланган енгил автомобил ва автобуслар (NEV – гибридлар, электромобил ва электробуслар)ишлаб чиқаришга оид лойиҳани йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда савдо ва сервис хизмат кўрсатиш, хусусан, аккумулятор батареялар ва ва электромобил моторларини таъмирлаш тармоқлари яратилади.

BYD компанияси янги энергия манбаларига асосланган автомобилларнинг барча турларини ишлаб чиқаради, шунингдек, ўз дизайни ва аккумулятор батареялари, яримўтказгичлар, электр моторлар ва бошқа юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш тажрибасига эга.

BYD Auto Industry Co., Ltd. («Build Your Dreams») – янги энергия манбалари асосидаги транспорт воситалари (NEV)ни яратиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи йирик Хитой компанияси турли давлатларда 8 та завод, R&D марказларга эга бўлиб, дунёда NEV савдоси бўйича 2-ўрин, Хитойда эса 1-ўринни эгаллайди.

Компаниянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1 млн.га яқин автомобилни ташкил этади ва келгусида автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини икки карра оширишни режалаштирмоқда. Компаниянинг бозор капитали 100 млрд. долларга баҳоланади, 220 000 га яқин ходим фаолият юритади.