$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

“Aбу Сахий” бозоридан 25 дона телефон ўғирлаган эркак қўлга олинди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 14 декабрь куни тахминан соат 18.30 да, номаълум шахс “Aбу Сахий” савдо мажмуасидаги дўконлардан бирининг кириш эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, жами 52.700.000 сўмлик 25 дона турли русумдаги уяли телефонларни ўғирлаб кетган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 29 ёшли Хабибулла И. аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Теги :
Жамият