$
 12675.00
4.95
 13616.75
56.0
 138.36
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

TechnoWays технологик ривожланиш марафони финал босқичи ғолиблари тақдирланди

Фото: Uz24 Фото: Uz24

Республикадаги барча иқтидорларни ва инновацион ғояга эга ёшларни кашф қилиш ва уларнинг технологик лойиҳаларини қўллаб қувватлашга қаратилган «TechnoWays» технологик ривожланиш марафонида ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 90 та лойиҳа эгалари иштирок этишди. 

Марафоннинг финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими 19 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтди. Маросимни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов тантанали равишда очиб берди. 

Республика финал босқичида иштирок этган 90 та лойиҳа орасидан саралаб олинган 6 та энг яхши лойиҳа эгаларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Финал босқичи ғолиблари: 

1.Қогамбаев Асадбек – Орфо қарекен лойиҳаси билан

2. Абдувалиев Жавлонбек – Инновацион даволаш Нимчаси лойиҳаси

3. Шаробиддинов Мирзоҳид – Drive spot car лойиҳаси

4. Одилов Адхам – Аквапоника лойиҳаси

5. Кадиров Аъзамжон – Универсал калит лойиҳаси

6. Бахромов Абдураҳмон – Gippokamp.uz лойиҳаси.

Теги :
Жамият