$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Бола-чақа боқамизми, ёки солиқ тўлайлик?”

Yandex taxi go Яндекс такси

Ижтимоий тармоқларда совуқ ҳаво ва ёқилғи билан боғлиқ муаммолардан сўнг, пойтахт аҳолисига такси чақириш деярли бир неча баравар қимматга тушгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Одатдаги 25 000 атрофида кўрсатиладиган манзил нархи 70 000 гача кўтарилганини кўриш мумкин. Сабаб сифатида эса, «заправка»ларнинг иш вақти қисқаргани, ҳайдовчилардан солиқлар олинаётгани келтирилган.

Солиқлар оширилиши сабаб

Маълумки, Yandex Go агрегатор ушлаб қоладиган хизмат комиссияси улуши 13,0 фоиздан 14,6 фоизгача кўтарилди. Yandex Go'нинг қатор ҳамкор таксопарклари ҳам ўз улушларини 4,0-5,0 фоиздан 5,0-6,0 фоизгача оширишган. Натижада, 1 декабрдан кейин ҳайдовчи таксистларнинг кўрсатилган хизмат учун оладиган улуши 2,6 фоиз бандигача қисқарди. 

Қисқартиришлар

Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда Яндекс ҳайдовчиларининг мурожаатлари тарқала бошлади. Уларнинг айтишича, бир неча кунлаб «заправка» лардан фойдалана олмаётгани, солиқларнинг ҳам ҳайдовчилар зиммасига юклатилгани бир қатор муаммоларни келтириб чиқаряпти. «Нексия», «Спарк», «Матиз» каби автомобиль ҳайдовчилари эса, ишсиз қолиши мумкин. Чунки, улар фойдаланадиган «стандарт» тарифи иловадан чиқариб юборилган.

Муножотмт, мурожаат?

«Топаётган даромадимиздан бола-чақа боқайликми, ёки солиқ тўлайлик? Масъул ходимлар «Yandex» билан ўзаро келишиб олишлари керак, бу солиқдан фақат уч-тўртта эмас, жуда кўп ҳайдовчилар норози», — дейилади мурожаатда.

Янги монополист

Жорий йилнинг 4-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси таҳлилларига кўра, «YandexGo UB» МЧЖ монополистлиги тан олинганди. Унга кўра, бозор улушлари ва кўрсатилган хизматлари юзасидан фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ичида энг катта бозор улуши яъни 86,3 фоизи “Yandex Go” платформаси хиссасига тўғри келиши аниқланди.

Бозорда нима гап?

Шунингдек, бозорнинг концентрацияси юзасидан мазкур хизмат бозорида саноқли иштирокчилар жами хизматнинг асосий қисмини кўрсатаётганини ва бу бозордаги ҳолат, жумладан хизмат нархи ва сифатига бир томонлама таъсир кўрсатиш хавфи мавжудлиги ҳам таҳлил жараёнида аниқланган.

Маълумот учун, 1-декабрь куни Солиқ қўмитаси «Yandex Go» қонуний талабларни бажараётганлигини маълум қилган.