$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига "Циндао шаҳри фахрий фуқароси" унвони берилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Хитойнинг Циндао шаҳри вице-мэри Лю Цзянцзюнни қабул қилди.

Ўзбекистон-Хитой муносабатларини ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Циндао шаҳридаги "Хитой – ШҲТ" Пилот зонаси ва Самарқанд шаҳридаги "Ўзбекистон – ШҲТ" саноат зонаси ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.

Икки мамлакат турли соҳалардаги ҳар томонлама стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш истиқболлари, ХХР раисининг 2022-йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишувларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Икки томонлама муносабатларда минтақалараро ҳамкорлик алоҳида ўрин тутгани баробарида, Циндаонинг Ўзбекистон шаҳарлари билан ришталарни қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норовга 2019-2021-йилларда ШҲТ бош котиби лавозимида ишлаган даврида "Хитой – ШҲТ" Пилот зонасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Циндао шаҳри фахрий фуқароси" унвонини бериш тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.