$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ОЧИҚ ТАҚСИМЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ УЧУН ШАЙ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛМОҚДА

	ИЭС 38

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш мақсадида эълон қилинган “сафарбарлик ойлиги” доирасида ускуналар, хусусан, очиқ тақсимлаш қурилмалари назоратдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар тезкорликда бартараф этилмоқда. 

Жумладан, “Ўзэнергосозлаш” МЧЖ Электр қуввати цехи ходимлари томонидан “Толимаржон ИЭС” АЖ ва “Муборак ИЭМ” АЖ 220-500 кВли очиқ тақсимлаш қурилмаларида тепловизор текшируви ўтказилди. Амалга оширилган ишлар натижасида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, “Тошкент ИЭС” АЖ, “Фарғона ИЭМ” АЖ ва “Тўрақўрғон ИЭС” УК 110 кВ очиқ тақсимлаш қурилмаларининг ячейкаларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилди. 

“Сирдарё ИЭС” АЖ эса айни кунларда электр цехига қарашли 500 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасининг Л-550 линиясида таъмирлаш ишлари кетмоқда. Линияга В симлар туташувлари ва ишқаланишларининг олдини олиш мақсадида, тегишли қурилмалар ўрнатилди ва тартибга келтирилди. Бундан ташқари, конденсатор ўрта босимли цилиндрида электр ўлчов ишлари олиб борилди.

“Навоий ИЭС” АЖ 220 кВтли очиқ тақсимлаш қурилмасида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда қурилманинг барча изоляторлари юқори босимли сувда ювилиб, ажраткичлари тозаланди. 

“Тахиатош ИЭС” АЖ электроцехи мутахассислари томонидан РЛ-Л-Хожели-2-110, ТН-2СШ-110, Р-ТН-2СШ-110 РО-ОВ-110 каби қурилмаларининг жами 21 та ячейкасининг изоляторларида тозалаш ва мойлаш ишлари тўлиқ якунланди.

Мазкур саъйи-ҳаракатлардан кўзланган мақсад, қурилмалар ишончлилигини таъминлаш орқали истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришдан иборат.