$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ МАСЪУЛИЯТ БИЛАН БАЖАРИЛМОҚДА

IES40

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида электр энергиясига бўлган талаб ортадиган олдиндаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Хусусан, “Толимаржон ИЭС” АЖ 450 МВтли 1-буғ-газ қурилмасида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Таъмир доирасида буғ-газ қурилмасидаги барча ускуналар таъмири Япониянинг “Mitsubishi Corporation” компанияси мутахассиcлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Таъмир мобайнида роторнинг генератордаги тирсаклар текширувдан ўтказилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди, емирилиш, ёрилиш аломатлари аниқланган тирсаклар ечиб олиниб, уларнинг ўрнига махсус текширувдан ўтказилган янги тирсаклар ўрнатилди. 

Шунингдек, роторнинг қўзғатиш чўлғамлари алмаштирилиб, яхшиланди ва айни вақтда ротор генератор ичига жойлаштирилиб, ускуналарни йиғиш ишлари бажариляпти. 

- Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида 1-буғ-газ қурилмасидаги барча ускуналар мукаммал таъмирланди. Жумладан, генераторнинг статор чўлғамлари ҳамда роторнинг демпфер чўлғамлари алмаштирилди, - дейди “Талимаржон ИЭС” АЖ бош директори Олим Юсупов. – Энди эса олдинда яна бир муҳим вазифа – 1-буғ-газ қурилмасини тўлиқ ишга туширишга киришамиз.