$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Мактабларда синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Шавкат Мирзиёев таълимга оид фармони имзолади

Мактабларда синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Шавкат Мирзиёев таълимга оид фармони имзолади

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармон билан таълим тизимида қуйидаги янгиликлар амалга оширилиши белгиланди:

 — Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилади;

— 2021/2022 ўқув йилидан умумтаълим муассасаларида ишлаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади;

— 2022/2023 ўқув йилигача барча умумтаълим муассасаларида «Электрон кундалик» дастури жорий қилинади;

— 2021 йил 1 сентябргача ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан олий таълим ташкилоти ташкил этилади;

— миллий рейтингда сўнгги 3 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик берилади ҳамда мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилинади;

— миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМга мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилди.

Теги :
Жамият