$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Эндиликда ОТМларга устозлар танлов асосида қабул қилиниши мумкин

OTM talaba dars ОТМ талаба дарс имтиҳон

Олий таълим ташкилотларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Қарор лойиҳасида танлов қатнашчиларини ишга қабул қилиш тартиби, шартлари ва муддати, меҳнат шартномаси тузиш, ўзгартириш ва тўхтатиш тартиби белгиланган. 

Муддат – уч йил!

Унга кўра, Олий таълим ташкилотининг кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи (ассистент), ўқитувчи-стажёр лавозими Низомга мувофиқ танлов асосида уч йил муддатга эгалланади.

Асосий маълумотлар

— Бир муддат тамом бўлгандан кейин кафедра мудири лавозимини эгаллаб турган ва фан доктори илмий даражасини олмаган доцент танловда иштирок этиши мумкин эмас;

— Ўқишни битирган йилида олий таълим ташкилоти магистри бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда 3 йил муддатга танловдан ташқари ўқитувчилик лавозимига белгиланган тартибда синов дарси ўтказиш натижалари бўйича ишга қабул қилинади;

— Ҳомиладор, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёлларнинг эгаллаб турган лавозимларига танлов эълон қилинмайди.