$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

EТТБ ва Ўзбекистон 18 минг ўринли 17 та талабалар турар жойи қуриш бўйича шартнома имзолади

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Самарқандда дунёнинг ривожланган мамлакатлари етакчи халқаро иқтисодчилари, нуфузли инвесторлар ва экспертларни жамлаган II Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Унда талабалар учун турар жойлар қуриш бўйича ҳужжатлар имзоланди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Қайд этилишича, анжуманда ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш, ишбилармон доиралар, хорижий корхоналар вакиллари ҳамкорлигини ўрнатиш ҳамда инвесторларни жалб қилиш масалалари қизғин муҳокама қилинмоқда ва бир қатор келишувларга ҳам эришилмоқда.

Жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида лойиҳа қиймати 115 миллион долларлик жами 18 000 ўринли 17 та талабалар турар жойларини қуриш бўйича Маслаҳат хизмати битими имзоланган.

Ҳужжатни имзолашда томонлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Барқарор инфратузилма сиёсати ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича директори Месю Жортан-Танк иштирок этган.

Теги :
Jamiyat