$
 12683.99
35.87
 13647.97
25.94
 139.24
0.82
weather
+26
Кечаси   +14°

Талабаларнинг қишки таътил муддати маълум

Фото: Халқ сўзи Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистонда талабалар учун 15 кунлик қишки таътил берилади.

Ўзбекистонда ОТМ талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2022 йил 26 декабридан 2023 йил 9 январига қадар этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.

Мазкур белгиланган тартиб нодавлат таълим ташкилотлари учун тавсиявий характерга эга.

ОТМларнинг талабалар турар жойлари 2023 йил 5 январдан фаолиятини бошлайди. Зарурият туфайли вақтлироқ келадиган талабалар шунга қараб режа тузишлари мумкин.

Бундан аввалроқ «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan Airways компанияси талабаларга 22 декабрдан 10 январгача чегирма эълон қилганди.