$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон бўйича энг кўп ўзини банд қилган такси ҳайдовчилари Самарқандда истиқомат қилади

Фото: Sputnik Фото: Sputnik

2022 йил 1 сентябрдан буён республикада 31 159 нафар такси ҳайдовчиси ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди (27 октябрь ҳолатига кўра). Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Энг кўп ўзини ўзи банд қилган ташувчилар:

  • Самарқанд вилоятида – 4157 нафар;
  • Тошкент шаҳрида – 4092 нафар;
  • Бухоро вилоятида – 3299 нафар;
  • Навоий вилоятида – 3 003 нафар;
  • Хоразм вилоятида – 2340 нафар;
  • Тошкент вилоятида – 2338 нафар;
  • Андижон вилоятида – 2292 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида – 2112 та нафар.

Ўзини ўзи банд қилган ташувчилар нисбатан кам рўйхатдан ўтган ҳудудлар:

  • Сурхондарё вилоятида – 1520 нафар;
  • Фарғона вилоятида – 1505 нафар;
  • Қорақалпоғистонда – 1303 нафар;
  • Жиззах вилоятида – 1269 нафар;
  • Сирдарё вилоятида – 982 нафар;
  • Наманган вилоятида – 947 нафар. 

Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган шахслар солиқ тўламайди.

Теги :
Jamiyat