$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда Taekwon-do бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида «Матонат кубоги» мусобақаси ўтказилди

Тошкентда Taekwon-do бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида «Матонат кубоги» ўтказилди.2

Тошкент шаҳрида Taekwon-do бўйича болалар ва ўсмирлар орасида очиқ «Матонат кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди. 

Мусобақа Taekwon-do(ITF) Миллий асоцацияси ижрочи директори Аскаров Жавлон Ержепович (қора белбоқ IV DAN) ҳакамлигида юқори даражада ташкил этилди.

Мусобақа асосан Тошкент шаҳар ёш Taekwon-do чилари орасида бўлиб ўтди. Мусобақа меҳмони сифатида Самарқанд шаҳрининг ёш Taekwon-do чилари ҳам қатнашишди. Ёшлар бугунги кунда кенг оммалашиб бораётган ушбу спорт турига жиддий ёндашиб, қисқа вақт ичида тажрибали мураббийлардан Taekwon-do сирларини ўрганиб боришаётгани яққол сезилиб турди. Сабаби мусобақа қатнашчиларининг аксарияти нуфузли соврин ва кубокларни қўлга киритишди. Албатта, болалар кўтаринки руҳда бунинг учун ўз устозларига миннатдорчилик изҳор қилишди. 

Мусобақада болалар 3-даражали диплом ва медали, 2-жаражали диплом ва медаллар ҳамда 1-даражали диплом, медал ҳамда «Матонат кубоги» билан тақдирландилар. 

Шунингдек, болалар ўртасидаги баҳсларда Тошкент шаҳри бўйича 10 ёшлик Таиров Фирдавс финалда ғолиб бўлиб, 1-даражали диплом, медал ва “Матонат кубоги”ни қўлга киритди. 

Энди ёш Taekwon-do чилар март ойининг оҳирида Самарқанд шахрида бўлиб ўтадиган навбатдаги мусобақада иштирок этишади. Бугун болалар ўз маҳоратларини кўрсатишди. Ғолиблар Самарқндда бундан ҳам яхши тайёргарлик билан қатнашишларини билдириб, келажакда халқаро мусобақаларда ҳам қатнашиб, ғолиб бўлиш ниятида эканликларини ҳаяжон билан сўзлаб беришди. Ёш Taekwon-do чиларимизга омад ва улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Теги :
Жамият