$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”  қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

Марказнинг асосий вазифаларидан бири ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, маърифий-маданий роли ва ривожланиш йўналишларини илмий асосда ўрганиш ва кенг оммага, жумладан, халқаро жамоатчиликка етказишдан иборат бўлади.

Марказ директори Дин ишлари бўйича қўмита билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори томонидан лавозимга тайинланади ёки лавозимидан озод этилади.

Қарор билан Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгашининг таркиби тасдиқланди.

Васийлик кенгаши Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, унга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади ҳамда фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди.

Шунингдек, хорижий тадқиқотчилар ва изланувчилар учун Имом Мотурудий номидаги халқаро стипендия таъсис этилди.