$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда Тадбиркор аёллар ҳафталиги бўлиб ўтади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

14 ноябрдан 18 ноябрга қадар 19 ноябрь – Халқаро аёллар тадбиркорлиги куни муносабати билан Тошкентда Тадбиркор аёллар ҳафталиги бўлиб ўтади. Илк маротаба ушбу тадбир IT-саноатинининг бизнесда тутган ўрнига бағишланади.  

Кетма-кет олтинчи йил "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси ушбу сана муносабати билан хилма-хил, бой дастурни ташкиллаштириб келади. Хусусан, бу йил энди иш бошлаётган ҳамда тажрибали бизнес-хонимлар учун мамлакатнинг барча ҳудудларида мастер-класс, семинар ва конференциялар ўтказилади, кўрик-танлов ва янги сайёҳлик йўналишлари тақдимотлари ташкил этилади. 17 ноябрь куни Ўзбекистон давлат хореография академиясининг катта залида Ўзбекистон маданияти ва санъати намоёндалари билан учрашув ҳамда маҳорат дарслари бўлиб ўтади. Тадбирнинг асосий воқеаси 18 ноябрда International Hotel Tashkent биносида ўтказиладиган "Ўзбекистонда иқтисодиётни рақамлаштириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш" илмий-амалий конференцияси бўлиши кутилмоқда. 

Ҳафталик якунлари бўйича "Анор-2022" Ўзбекистон ишбилармон аёллари миллий кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.