$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси: 30 йиллик кенг кўламли меҳнат

Фото: Uz24 Фото: Uz24

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари чексиз баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, ўз мавқеини ҳар қандай даражадаги: оила ичидагидан тортиб, ижтимоий соҳагача, узлуксиз ҳимоя қилиш намунасидир. 

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан 30 йилдан буён аёлларнинг бизнесдаги ҳуқуқи ҳимоя қилиб келинмоқда. 

Бугунги кунда унинг сафида 17 мингга яқин ватандошимиз - ўзини ўзи таъминловчи, билимли ва мақсадли, уй ёки бизнесдан бирини танламай, ҳаётининг барча соҳасини биргаликда муваффақиятли олиб борувчи аёлларимиз бор.

Мамлакатимизда жами 109 минг нафардан ортиқ тадбиркор аёл фаолият юритади ва бунда “Тадбиркор аёл” ассоциациясининг ҳам хизмати бор. ННТнинг фаолияти ҳақиқатдан ҳам кенг кўламли ва серқиррадир.

Жумладан, 2021 йилда у Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда АЖ “Халқ банки” билан уч томонлама меморандум имзолади. Унга кўра, мамлакатимиз бўйлаб 5 мингга яқин хотин-қиз бизнес юритиш асослари бўйича ўқитилди. Лойиҳа иштирокчиларининг барчаси курсни тамомлаганликлари ҳақида сертификат олишди. Улардан 3828 нафар хотин-қиз ишга жойлаштирилди, 2281 нафари тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Уларнинг барчаси уй бекаси, чекка туманлар аҳолиси ва кам таъминланган оилалар вакиллари бўлиб, аёллар учун бу каби кўмак ўзлари ва яқинларининг турмушини яхшилаш имкониятини яратиш билан баробар. Ассоциация ўтган йили Республика қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги билан ҳамкорликда яна бир муваффақиятли лойиҳани амалга оширди. 

Фермерлик асослари ва аграр соҳада тадбиркорлик касбий кўникмалари нафақат фаол фермерлар, балки шахсий томорқасида меҳнат қилаётган хотин-қизларга ҳам ўргатилди. Бугунги кунда мазкур лойиҳанинг беш мингдан ортиқ иштирокчиси фермер хўжаликларига муваффақиятли раҳбарлик қилиб келмоқда. 

Биргина ўтган икки ярим йилнинг ўзида уюшма томонидан 29 минг 701 нафар хотин-қизга тадбиркорлик кўникмалари ўргатилди. Уларнинг қарийб 10 минг нафари ўз ишлаб чиқаришини ташкил этган бўлса, 11 минг 658 нафари иш билан таьминланган, 14 минг 426 нафари учун янги иш ўринлари яратилди. “Тадбиркор аёл” уюшмасининг ҳар бир янги “қўрғони” ўзидан олдингиларининг муваффақиятидан илҳомланган ва бу каби мисоллар жуда кўп. Нукуслик Дилфуза Джиенбековани олайлик, у собиқ инглиз тили ўқитувчиси. Оилавий сабабларга кўра у касбини ўзгартиришга қарор қилди ва туризм соҳасини танлади. 2014 йилда Дилфуза ўзининг биринчи меҳмонхонаси, 22 кишилик “Массагет”ни очди. Ёш тадбиркор ўзи тарихий жойларга экскурсиялар уюштириб, меҳмонхона бизнеси инфратузилмасини ривожлантириш билан шуғулланди. Ўтган йили имтиёзли кредит ҳисобига Нукус шаҳрида “Тўмарис” меҳмонхонасини ишга туширди. Бизнес-ледининг учинчи меҳмонхонаси эса яқин кунларда иш бошлайди. 

Ассоциация ташаббуси билан ҳар йили ноябр ойида Халқаро тадбиркор аёллар куни арафасида пойтахтимизда “Аёллар тадбиркорлиги ҳафталиги” ўтказилади. Бу сафар у 14-18 ноябр кунлари бўлиб ўтади ва Ўзбекистонда иқтисодиётни рақамлаштириш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш масалаларига бағишланади. Мавзу шунчаки танланмаган, тадбиркор аёллар “қолипдаги” бизнесдан узоқлашган ва инновациялар, юқори технологиялар ва креатив индустрия соҳаларида муваффақиятли ривожланмоқда. 

Ўтган йили тадбирда 150 киши иштирок этган бўлса, жорий йилда улар сони 200 нафар. Иштирокчилар томонидан билдирилган барча муаммо ва таклифлар давлат тузилмалари, халқаро ташкилотлар ва ишбилармон доиралар вакиллари томонидан кўриб чиқилади.

Теги :
Jamiyat