$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Таътилдан эрта қайтган талабалар учун шароитлар яратиш бўйича кўрсатма берилди

Фото: Sputnik Uzbekistan Фото: Sputnik Uzbekistan

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов республикамизнинг барча олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорларига узайтирилган таътил якунига келмай олийгоҳга келган талабаларга тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, айни дамда қишки таътил узайтирилди, аммо ётоқхонага эртароқ келиб, ўқишга тайёргарлик кўриш ёки бошқа мақсадли ишларни кўзлаб ҳудудлардан таълим муассасаларига келиб бўлган талабаларга қишки қўшимча таътилни ўз яқинлари билан бирга ота-оналари бағрида самарали ўтказишлари тавсия қилинади ва бунга барча шароитлар яратиш бўйича индивидуал ишлар олиб борилмоқда.

Ҳаво ҳароратининг кескин тушиши натижасида мавсумий юқумли касалликларнинг авж олиши юқори эканлиги тушунтирилиб, ҳар бир талабага реал вазиятдан келиб чиқиб, хоҳишларига кўра зарур шароит яратиб бериш чоралари кўрилади.  

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан мазкур топшириқ барча таълим муассасалари раҳбарларига берилган. Шунингдек, талабаларнинг таътилларини самарали ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, ўз яшаш ҳудудларида қолган талабаларга ўз устиларида ишлаш, китоб мутолаа қилиш, онлайн дарслар орқали ўз билим ва кўникмаларини оширишлари ташкил этилади.

Талабалар ҳар қандай муаммоли вазиятларда ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаси ректоратига мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Бу чораларнинг барчаси ҳаво ҳароратининг кескин тушиши натижасида талабалар соғлигига жиддий зарар етказмаслик мақсадида амалга оширилмоқда.  

Шу ўринда ОТМлар раҳбариятига ҳар бир талаба учун қўшимча қишки ҳордиқни самарали ташкил қилиш ва бунда инсонийлик тамойилларига риоя қилиб, масалага ечим топиш  қатъий белгиланган. 

Теги :
Jamiyat