$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сўхликлар бу йил ер ва мол-мулк солиғи тўлашмайди

Сўхликлар бу йил ер ва мол-мулк солиғи тўлашмайди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Фарғона вилоятининг Сўх туманида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади.

Жумладан, 2020 йил 1 августдан 2021 йил 31 июлга қадар:

— якка тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

— алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғим тўлашдан озод қилинади.

Тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит фоиз ставкасининг 10 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдори компенсация қилинади.

Қарорга билан, Сўх тумани аҳолисига янги уй-жой қуришлари учун ипотека кредитлари ажратилади.

Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасалари шифокорларининг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи 3 йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 % ва ҳар бир кейинги 2 йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 % миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори 100 % ўрнатилади.

Бундан ташқари, Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари ташкил этилади.

Сўх тумани аҳолисига Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

Теги :
Jamiyat