$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг сув таъминотидан қанча қарзи бор?

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг сув таъминотидан қарздорлиги 1,3 триллион сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда АОКАда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Шундан:

  • жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги – 1,1 трлн сўм;
  • юридик истеъмолчиларнинг қарздорлиги – 217 млрд сўм.

Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри — 256 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти — 150 млрд сўм;
  • Андижон вилояти — 125 млрд сўм.

Ҳисобот даврида «Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари томонидан ичимлик ва оқова сув тизимларига 1 515 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди. Бунинг оқибатида 39,6 млрд сўмлик зарар етказилган.