$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Eлим идишлардаги сувда одамлар учун хавфли заррачалар аниқланди

Сув Suv

Ўртача ҳажмга эга елим идишдаги сувда одам саломатлиги учун ўта хавфли бўлган 240 000 га яқин пластик қисмлари мавжуд. Бу ҳақда Колумбия университети томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб, Bloomberg хабар берди.

Нанопластикалар микропластиклардан кўра кўпроқ хавфли

“Нанопластикалар одам саломатлигига микропластиклардан кўра кўпроқ хавф туғдиради, чунки уларнинг заррачалари одам ҳужайраларига, қон оқимига кириб, органларга зарар етказадиган даражада кичикдир”, дейилади хабарда.

Туғилмаган болалар танасига кириб бориши мумкин

Бундан ташқари, нанопластикалар туғилмаган болалар танасига кириб бориши мумкин. Олимлар узоқ вақтдан бери уларнинг сув идишида борлигини тахмин қилишган, бироқ алоҳида нанозаррачаларни аниқлаш технологиясига эга бўлишмага.

90 фоизи нанопластиклар

Тадқиқот муаллифлари янги таҳлил усулини ихтиро қилишди, унинг натижалари 25 литр сувда 110 000 дан 370 000 гача заррачалар мавжудлигини аниқлади, уларнинг 90 фоизи нанопластиклардир. Шу билан бирга, олимлар баъзи заррачалар номаълум бўлиб қолганини, яъни пластик таркиби бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.

450 миллион тоннадан ортиқ

Маълумот учун, ҳар йили дунё бўйлаб 450 миллион тоннадан ортиқ пластик ишлаб чиқарилади, уларнинг аксарияти чиқиндихоналарга ташланади.