$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Шанба-якшанба кунлари Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви вақтинчалик ўчирилади

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан 22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 гача Тошкент шаҳрининг бир неча ҳудудларида ичимлик суви вақтинча ўчирилади.

Мирзо Улуғбек туманида:

- Махтумқули кўчаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прократураси, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси;

- Шахрисабз кўчаси: “Ле Гранд Плаза” меҳмонхонаси, “Ипотека банк”, “ОТТО” кафеси, Ўзбектуризм, “Нуроний” жамғармаси, “Броокланд” автомобил ювиш шахобчаси;

- Истиқлол кўчаси: "БЛА БЛА" бар, 50-мактаб, Алоқа лицейи, Энергетика вазирлиги, “1991” кафеси, Триллиант комплекси.

- Индонезия, Япония, Франсия, Туркия, Украина, Беларус ва Хитой элчихоналари;

- Травматология маркази, Ортопедия маркази, Шаҳар ДСЕНМ, “Тўйтепа” маҳалласи, 1-сонли поликлиника;

- Миллий банк, Табиатни мухофаза қилиш қўмитаси, 2 та черков, Яшнобод солиқ идораси, Ўзбекнефтгаз бошқармаси;

- 145-сонли мактаб, 222 ва 559-сонли болалар боғчаси;

- 6-сонли шаҳар туғуруқхонаси, Маҳалла жамғармаси, Яшнобод хокимяти, Республикаси бош прократураси, Анжуманлар саройи, 

- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси биноси;

- Фарғона йўли-13 кўча, Фарғона йўли-15 кўча, Божхона бошқармаси, Фарғона йўли кўчасидаги 20 та корхона, Қашқадарё кўчаси тор кўчалари билан, Боку кўчаси тор кўчалари билан, “Маърифат” МФЙ, “Ширмонбулоқ” МФЙ.

Юнусобод туманида:

“Брилиант” бизнес маркази, “Мобиуз” телефон компанияси, Ўзбек почтампти, “Уголок” кафеси, “Ҳаёт” меҳмонхонаси, “Пойтахт” савдо маркази, “Тошкент” меҳмонхонаси, Сайилгоҳ кўчаси, Адлия вазирлиги, "Ситй ПАЛАСЕ" меҳмонхонаси, Ҳуқуқшунослик университети ва Гофман университети.

Миробод туманида:

- “Салар”, “Мингўрик”, “Мовароуннаҳр”, “Тонг юлдузи”, “Шароф Рашидов” маҳаллаларида;

- А.Темур кўчаси, Шаҳрисабз, Бухоро, Зарафшон, Тарас Шевченко, Ислом Каримов, Фидокор кўчаси, Қўшкўприк, Меҳржон кўчаларида;

- Иноқобод кўчаси тор кўчалари билан бирга, Темирйўлчилар кўчаси тор кўчалари билан бирга, Сариқкўл кўчаси, Эски Сариқкўл кўчаси;

- Фарғона йўли кўчаси бўйлаб, Нукус кўчасидан Толимаржон кўчасигача, Тошкент шаҳар касаба уюшмаси биноси;

- 1-сонли Республика клиник касалхонаси ва Ҳарбий прокуратура, Тери-таносил касалликлари касалхонаси, Қон қуйиш маркази, меҳмонхона, Афросиёб заводи, “Чайна таун” ресторани, “Тиббий судекспертиза”, Я.Ғуломов кўчаси, Иммунология институти, А.Қодирова кўчаси, Руҳий касалликлар шифохонаси, 4-сонли туғуруқхона.

Чилонзор туманида:

- Иқтисодиёт вазирлиги, Президент академияси, ҳукумат гаражи, Афросиёб кўчаси 2-уй;

- Хумо арена, Бешёғоч кўчаси Бокс федерацияси, Бешёғоч кўчасидаги кўп қаватли уйлар ва Бешёғоч кўчасидаги меҳмонхона.

Яккасарой туманида:

- “Юнус Ражабий” маҳалласи, “Тепа” маҳалласи;

- Президент Администрацияси, Ички ишлар вазирлиги биноси, Президент Хавфсизлик хизмати биноси, Интерпол биноси;

- Туркистон меҳмонхонаси, А.Қаххор музейи, Ю.Ражабий музейи, Ислом Каримов номидаги илмий маърифий ёдгорлик мажмуаси;

- 323-сонли МТМ, ИИВга қарашли МТМ, УДАП ва Самарқанд насос стансияси ҳудудидаги Ш.Рашидов, Самарқанд, Афросиёб кўчаларидаги кўп қаватли уйлар.

Сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилган ҳудудлар махсус техника ёрдамида ичимлик суви билан таъминланади.

Теги :
Жамият