$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда топиб олинган айиқ боласи пойтахтга келтирилди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Яқинда Сурхондарё вилоятидаги «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ходимларининг ҳудудда ёлғиз кезиб юрган Қизил китобга киритилган қўнғир айиқ боласини топиб олгани хабар қилинган эди. 

Ушбу айиқ боласининг вазни озлиги ва айиқлар одатда қишки уйқуга кетишдан олдин, совуқ ҳавода уларни ҳимоя қилиб, кўкламгача етиб олишга имкон берувчи қалин ёғ қатламини йиғишлари лозим эканлиги инобатга олиниб, Тошкент ҳайвонот боғига келтирилган.

«Жониворни реабилитация марказига ўтказиш лозим деб топилди. Айни чоғда у мутахассислар назорати остида», – дейилади хабарда.
Теги :
Jamiyat