$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Сурхондарёда Қизил китобга киритилган дарахтлар кесилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

Сурхондарё вилоят экология бошқармаси маълумотида кесилган дарахтлар сони 51 туп деб берилганди. Вилоят прокуратураси маълумотида уларнинг сони 38 туп экани айтилган.

Аввалроқ Kun.uz’да Бойсун давлат ўрмон хўжалигида 51 туп дарахт кесиб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят прокуратурасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, вилоят экология бошқармаси ходимлари томонидан Бойсун давлат ўрмон хўжалиги “Мачай” ўрмон бўлимида текширув олиб борилганда, Қизил китобга киритилган Зарафшон арчаси, Шумтол, Учкад ва заранг каби 38 туп дарахт шикастлантирилгани оқибатида ўсимлик дунёсига жами 560 млн 550 минг сўмлик модий зарар етказилгани бўйича хулоса берилган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан 2022 йил 12 декабр куни Бойсун тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.