$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади

Ўзбекистон Суперкубоги учрашувига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади Ўзбекистон Суперкубоги

«2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти»нинг 22.3-бандига асосан шу йилнинг 6 март санасида Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади. Унда мамлакат чемпиони сифатида «Пахтакор» ва вице-чемпиони сифатида «Насаф» клублари ўзаро саф тортади. Беллашув 16:00 да старт олади.

Мазкур банд шартларидан келиб чиқиб, Суперкубок ўйини учун Самарқанд шаҳри танлаб олинди. Шаҳаргача этиб бориш шароити ҳар икки клуб мухлислари учун нисбатан тенг экани инобатга олинди.

Регламентдан келиб чиқиб, мазкур беллашувда «Пахтакор» футбол клуби расмий мезбон ҳисобланади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперкубок ўйинини ташкил этишда кўрсатаётган ёрдами учун Самарқанд вилояти ҳокимияти ҳамда «Динамо» футбол клуби раҳбариятига миннатдорчилик билдиради.   

Суперкубок учрашуви билан боғлиқ ўйинолди тадбирлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Жамият