$
 12170.67
20.83
 14048.60
44.69
 152.30
1.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Қонун ишламаяптими, ишлатилмаяптими?

Huquqiy

Прокуратура аралашуви билан тадбиркорлик субекти фаолиятини амалга оширишда “О.Г.С” МЧЖга нисбатан юзага келган тўсиқлар бартараф этилди. Ушбу МЧЖ икки объект бузилишини сўраб фуқаролик судига мурожаат қилди. Хўш, муаммо нимада?

Ҳуқуқ ҳимоя қилинмади

Ўзининг фаолиятига тўсқинлик қилаётган объектлардан безор бўлган “О.Г.С” МЧЖ раҳбари фуқаролик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ноқонуний қурилган биноларни мажбурий тартибда бузиш ва олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди, жавобгарлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиб, ноқонуний қурилган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шоҳобчасини жавобгар ҳисобидан буздириш ҳақида хулосага келган.

Ўз навбатида қонуний асосларда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан апелляция инстанцияси суди ўтказилди. Бироқ, кассация инстанцияси қуйи судлар хулосалари билан келишмасдан, асоссиз равишда “О.Г.С” МЧЖнинг фаолият олиб боришига тўсиқ бўлаётган ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмасдан ноқонуний қурилган биноларни жавобгар ҳисобидан буздиришга оид даъво талабини рад этишга қарор қилиб, даъвони бекор қилади.

Шаҳар бедарвоза эмас

 “О.Г.С” МЧЖ раҳбари У.А. ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилади. Прокуратура вазиятни ўрганиб чиққанидан кейин, ўз вақтида келтирилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги прокурор протести асосида иш Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилиб, кассация судининг қарори бекор қилинди ва жамиятнинг ўз фаолиятини амалга оширишда юзага келган тўсиқларга чек қўйилди.

Тадбиркорлар имконияти

Ўзбекистонда тадбиркорликка ҳозирги кунда эътибор сезиларли даражада кучайган. Бу борада қонунчиликда бир қанча ққонунлар бўлиб, бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш мақсадида пресидент фармонлари ҳам чиққан. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам тадбиркорларга берилган энг муҳим 9 та кафолатлар келтириб ўтилган. Улар қуйидагилардан иборат:

- Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

- Товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

- Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

- Банк операциялари ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши кафолатланади.

- Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

- Давлат ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади.

- Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади.

- Ер хусусий мулк бўлиши мумкин.

-  Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.

Бундан ташқари, тадбиркорлар ишчиларининг даромад солиғи қайтариб берилиб, уларга даромат солиғини атига 1% тўлайди. Имтиёзларга келадиган бўлсак, бу борадаги кейслар талайгина. Қонучиликда тадбиркорларнинг ҳар қандай ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинади.

Тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган охирги қарор шу йилнинг 15-ноябрида “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент томонидан қабул қилинди. Унда, Тадбиркорларга кредит ажратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бизнесни ривожлантириш банки” ва “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамиятига бир қатор топшириқлар юклатилган.