$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда COVID-19 га чалинганлар 28 мингдан ошди

Ўзбекистонда COVID-19 га чалинганлар 28 мингдан ошди

2020 йил 6 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 276 тага кўпайиб, 28 минг 69 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 147 нафари Тошкент шаҳрида, 129 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган коронавирусга чалинган 48 ёшли эркак ва Юнусобод туманида яшаган 62 ёшли аёл, жами 2 нафар бемор вафот этди.

Айни пайтгача коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 18 минг 783 нафари (67 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 9 минг 113 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat