$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Кеча Ўзбекистонда 732 бемор коронавирусдан соғайди. 6 киши вафот этди

коронавирус Иллюстрация

Кеча, 5 август куни Ўзбекистонда 746 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Тошкент, Бухоро, Наманган, Навоий ҳамда Хоразм вилоятларида жами 732 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 27 793 нафар бемордан 18 783 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 839 нафар бемордан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat