$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Кеча Ўзбекистонда 748 кишида COVID-19 аниқланди. Мингдан ортиқ беморнинг аҳволи оғир

коронавирус Иллюстрация

Кеча, 3 август куни Ўзбекистонда 748 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2 нафардан, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, кеча Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 755 нафар бемор соғайган.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 26 301 нафар бемордан 17 262 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat